“Тўпчилар” уч суперфорвардни нишонга олди
“Арсенал” қишки трансферлар вақтида ҳужум чизиғини кучайтиришга қарор қилди. Таниқлик инсайдер Экрем Конур “тўпчилар” январь офида иккита машҳур футболчини трансфер қилишга уриниши ҳақида маълумот тарқатди.
Лондонликлар “Интер” тўпурари Лаутаро Мартинес, “Ювентус” форварди Душан Влахович ҳамда “Брентфорд” ҳужумчиси Айвен Тоунидан бирини ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Лаутаро Мартинесни Англияга кўчириб келиш анча қийин масала. Аргентиналик юлдуз аввал ҳам Англия Премьер-лигасида бўлган таклифларни қабул қилмаган.
Душан Влахович “Ювентус”нинг етакчи ҳужумчиси бўлишига қарамай, яхши таклиф Турин клубини трансферга кўндириши мумкин.
Айвен Тоуни қиморга пул тиккани учун саккиз ойга футболдан четлатилган. Унинг дисквалификацияси январнинг ярмида тугайди. “Брентфорд” бу ҳужумчини ушлаб қола олмаслигини билади. Бироқ Айвен Тоунига бир неча грандлар иш таклиф қилаётгани “Арсенал”нинг ишларини қийинлаштириб юбориши мумкин.
Фикрлар