Тўпни беринг, голни кўринг!

Замонавий футболда энг мураккаб нуқта бу марказий ҳимояда тўп суриш. Жаҳон футболида юлдуз даражасига кўтарилганларга эътибор қаратсангиз, уларнинг аксарияти ҳужумкор футболчилардир. Уларнинг вазифаси аниқ – гол уриб, жамоасининг ғалабасини таъминлаш. Ҳужумкор чарм тўп усталарининг меҳнати ўз самарасини дарров яққол намоён қилади.

Мудофаа вакилларида ундай эмас. Гарчи бир ўйинда бартараф этилган ҳужумлар сони голли вазиятлардан бир неча баробар кўп бўлса-да, ҳимоячиларнинг маҳорати кўпинча ҳужумчилар соясида қолиб кетаверади.

Бироқ, футбол олами ҳимоядаги ишларини дўндириб, гол уришда ҳужумчиларга ўрнак бўладиган мудофаа вакилларини ҳам кўрган. Албатта, бунақа ҳимоячилар бармоқ билан санагулик.

Ана шундай тўпурар ҳимоячиларни асосан Испания Ла Лигасида учратамиз. Якунланган мавсумда Ла Лига ғолиби - "Реал" сардори Серхио Рамос айрим жамоалар ҳужумчиларидан кўп гол урди. Хусусан, Антуан Гризманн, Кевин Гамейро, Жоау Феликс, Карлос Бакка, Александр Исак, Роберто Сольдадо каби таниқли ҳужумчилар ҳам ўз вазифасини бажаришда мадридликлар ҳимоячисидан ортда қолиб кетди. 

large_23

Серхио Рамос якунланган мавсумда жами 11 та гол урди. Унинг примеранинг сўнгги турида “Леганес” дарвозасидан жой олган аниқ зарбаси Рамоснинг клублар миқёсидаги голлари сонини 100 тага етказди.  Бу ҳимоячилар орасида энг яхши натижа. Рамос 2005 йилгача “Севилья” шарафини ҳимоя қилган ва 39 та учрашувда иккита гол урган. 

Шу ўринда, “Реал”нинг собиқ ҳимоячиси Фернандо Йерро фаолияти давомида 105 та гол ургани кўрсатилган. Лекин у бу голларнинг аксариятини ярим ҳимоячи амплуасида ўйнаган ўйинларда киритган. Ҳимояга ўтганидан кейин рақиб дарвозасини 51 марта нишонга олишга эришди.

Серхио Рамоснинг ўзига хос хусусиятларидан бири у аксарият голларни ҳужумчилар сингари ўйиндан уради. У "Реал" таркибида Ла Лигадаги 71 та голидан атиги 14 таси 11 метрлик нуқтадан киритган. Шундай қилиб, Серхио Рамоснинг терма жамоадаги голларини қўшиб ҳисоблаганда умумий сони 121 тага етди.   

Тўпурар ҳимоячилар рейтингида иккинчи поғонадаги Рональд Куман эса 67 та голидан 46 тасини пенальтидан урган.   

Испания чемпионатининг энг кучли тўпурар ҳимоячилар рейтинги билан танишинг:

Серхио Рамос («Реал») — 71 та гол (14 таси пенальтидан)

1481441012694739449

Рональд Куман («Барселона») — 67 та гол (46 таси пенальтидан)

fbf9c6359d7db46cc002ad3b5d5bd9ed

Фернандо Йерро («Реал») — 51 та гол (19 таси пенальтидан)

unnamed_28

Роберто Карлос («Реал») — 46 та гол (2 таси пенальтидан)

20200422-roberto carlos

Пирри («Реал») — 45 та гол (16 таси пенальтидан)

unnamed (1)_7

Кўриб турганингиздек, тўпурар ҳимоячиларнинг деярли барчаси “Реал” вакили ва фақатгина Рональд Куман “Барселона” шарафини ҳимоя қилган. Бу ҳолат жамоаларнинг ўйин услубига боғлиқлигини ҳам кўрсатади. Қолаверса, рейтингдаги ҳимоячилардан фақатгина Серхио Рамос футболчилик фаолиятини давом эттирмоқда ва буёғига унинг ҳар бир голи янги рекорд сифатида қайд этилаверади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ободон
06/07/2020 17:14
Реалинггаям зиданингаям рамосингаям реални мкхлислвригаям ола мушикни котоги