"Торнадочилар"дан ажойиб натижа
Жорий йилнинг 27-28 июль кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида таэквондо бўйича халқаро "Қаҳрамонлар" чемпионати бўлиб ўтди.
Дунёнинг 20 дан зиёд мамлакат спортчилари иштирок этган ушбу нуфузли мусобақада Аҳрор Асроров бошқарувидаги “Торнадо” таэквондо клуби вакиллари иштирок этишди. Қувонарлиси, мазкур клубнинг 6 аъзоси шоҳсупадан жой олди.
Болалар ўртасидаги баҳсларда Азизжон Раҳимов (-22 кг) учинчи ўрин, Адизбек Рустамов (-29 кг) иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, -29 кг вазндаги яна бир спортчимиз Шомурод Шомуҳсинов биринчи ўринни эгаллади.
Ўсмирлар ўртасидаги беллашувларда эса Шамсиддин Муродиллаев (-51 кг) учинчи, Исломжон Абдувалиев (-65 кг) иккинчи поғонани эгаллади.
Катталар ўртасида эса Нафосат Раҳимжонова (-67 кг) мусобақанинг кумуш медалини қўлга киритди.
Бундан ташқари у ерда ёш спортчиларимиз хорижлик тенгқурлари билан қўшма машғулотларда иштирок этишди ва тажриба алмашишди.

Изоҳлар (0)