
Тошкент денгизида кураш қизғин...
Тошкент денгизида U18 ва катталар ўртасида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда.
Катталар ўртасидаги К1 йўналишида Шаҳриёр Маҳкамов ва Арина Танатмишева маррага биринчи бўлиб етиб келган бўлса, С1 тоифасидаги баҳсларда Миржалол Комилов ҳамда Нилуфар Зокирова олтин медалга сазовор бўлди.
Ушбу йўналишлар бўйича U18 ёш тоифасида ўтган пойгаларда Д.Крюков, Б.Эргашев, М.Душев-Янич, З.Козакова шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Дарвоқе, ушбу беллашувлар 2000 метр масофада ташкил этилди.
5 минг метр масофада ўтказилган беллашувларнинг К1 йўналишида О.Зарубин ва А.Танатмишева катталар орасида, Д.Крюков ҳамда М.Душев-Янич ёшлар ўртасида чемпионга айланди.
С1 баҳсларида эса М.Комилов, Б.Эргашев, Н.Зокирова, М.Қодиржоновага ўз ёш тоифаларида тенг келадигани топилмади.
Фикрлар