"Тоттенxэм" ҳужумчисини БАА клубига сотмади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг «Тоттенxэм» клуби раҳбарияти Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Ришарлисонни Бирлашган Араб Амирликларидан келган таклифга қарамай сотмасликка қарор қилди.
 

TeamTalk нашри хабар беришича, 29 ёшли форвардга «Шабал Ал-Аҳли» клуби катта қизиқиш билдирган. Бироқ «Тоттенxэм» раҳбарлари таклиф этилган шартнома тузилишига рози бўлмагани учун келишув амалга ошмади. Шу боис Ришарлисон камида январ ойигача  "шпорлар" таркибида қолади. Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида бразилиялик футболчи ёзда ватанига қайтиши ёки Туркия чемпионатига йўл олиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Ришарлисон Англия чемпионатида жамоа сафида 32 ўйин ўтказиб, 11 та гол урди ва тўртта голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!