Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Тоттенхэм" жаҳон чемпионидан айрилди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

У "Барса" нишонида турганди

«Тоттенхэм» ҳимоячиси Педро Порро Англия премьер-лигасининг навбатдаги турида «Астон Вилла»га қарши ўйинда жароҳат олди. 

Испаниялик футболчи жароҳати сабаб ўйинни давом эттира олмади ва майдонни биринчи бўлимдаёқ тарк этди. 

19-дақиқада Лондон клуби бош мураббийи Роберто де Дзерби мажбурий алмаштиришга қўл урди — Порро ўрнига майдонга Арчи Грэй туширилди.

Сўнгги пайтларда Порро катта эътибор марказида эди — унга «Барселона» томонидан қизиқиш мавжудлиги ҳақида хабарлар тарқалган. Ўтган ёзда футболчи Испания терма жамоаси таркибида жаҳон чемпиони бўлган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ