"Тоттенхэм" жаҳон чемпионини сотиб олмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Атлетико» клуби ярим ҳимоячиси Алекс Баэна фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотича, амалдаги жаҳон чемпионига Лондоннинг «Тоттенҳэм» жамоаси жиддий қизиқиш билдирган. Хабарга кўра, «шпорлар» 25 ёшли испаниялик футболчини узоқ муддатга сафдан чиққан Хави Симонс ўрнига олиб келиш вариантларини кўриб чиқмоқда. Лондон клуби Баэна учун тахминан 80 миллион евро тўлашга тайёр экани айтилмоқда.

Шунингдек, Баэнага «Манчестер Сити», «Ньюкасл» ва «Астон Вилла» клублари ҳам қизиқиш билдиргани қайд этилган.

Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда саккизта ўйинда майдонга тушди, тўртта гол урди ва бир бор ҳамкасбини голли пас билан таъминлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!