"Тоттенхэм" керакмас юлдузга нарх белгилади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Тоттенхэм» қишки трансфер ойнасида Ришарлисонни анча арзон нархда сотишга тайёр.

Football Insider хабарига кўра, лондонлик клуб январь ойида бразилиялик ҳужумчи учун тахминан 15–20 миллион фунт стерлинг (17,5–23,3 миллион евро атрофида) талаб қилади. Ёзда эса футболчи «Эвертон»га 35 миллион фунт (қарийб 41 миллион евро) эвазига қайтиши мумкин эди, аммо келишув охирги пайтда амалга ошмай қолган.

Маълумки, «Тоттенхэм» Ришарлисонни Англия Премьер-лигаси ўйинлари учун рўйхатдан чиқариб ташлаган. Шу боис 29 ёшли форвард жорий мавсум давомида жамоани тарк этиши деярли аниқ, деган фикрлар айтилмоқда.

Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 25 миллион евро деб баҳолаган, унинг амалдаги шартномаси эса келаси йил ёзида ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!