"Тоттенхэм" манчестерликлар трансферини барбод қилмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби Англия Премьер-лигасини тарк этган «Вест Хэм» ярим ҳимоячиси Матеуш Фернандешнинг трансфери бўйича «Манчестер Юнайтед» олиб бораётган музокараларга аралашиш ниятида. Бу ҳақда футбол бозорида ишончли манба сифатида танилган инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Журналист маълумотига кўра, «Манчестер Юнайтед» бир неча ҳафтадан бери музокаралар давомида «Вест Хэм» раҳбарияти ва футболчининг атрофидаги одамлар билан фаол мулоқот олиб бормоқда. 

Аммо сўнгги кунларда кутилмаганда «Тоттенхэм» ҳам саҳнага чиқди. Маълум қилинишича, «шпорлар» вакиллари Матеуш Фернандешнинг агенти билан алоқа ўрнатган ва футболчи учун курашга қўшилиш имкониятини ўрганмоқда.

Шу билан бирга, бу жараён Сандро Тонали бўйича олиб борилаётган музокаралардан алоҳида кўрилаётгани таъкидланмоқда. Лондон клуби ҳар икки ярим ҳимоячини ҳам ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Ўтган мавсумда Матеуш Фернандеш барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 42 ўйинда майдонга тушди. У шу давр мобайнида бешта гол урди ва бешта ҳал қилувчи пас берди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!