"Тоттенхэм" машҳур юлдузини мавсум қайдномасига киритмади
«Тоттенхэм» жорий мавсум учун АПЛ рўйхатига ҳужумчи Ришарлисонни киритмади. Жамоа бош мураббийи Роберто де Дзерби 29 ёшли бразилияликка энди унга суянмаслигини очиқ айтган.
ESPN маълумотларига кўра, клуб ушбу қарор ҳақида футболчини трансфер ойнаси ёпилишидан олдин хабардор қилган. Бу Ришарлисонга янги жамоа топиш учун вақт бериш мақсадида қилинган. Шунга қарамай, трансфер муддати якунлангунча у «Тоттенҳэм» таркибида қолди.
Футболчининг фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган асосий йўналишлардан бири — Туркия. У ерда клублар 4 сентябргача янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиши мумкин. Инсайдер Фабрицио Романо берган сўнгги маълумотларга кўра, Ришарлисон «Трабзонспор»га ўтишга жуда яқин турибди.
Ришарлисон «Тоттенҳэм» сафига 2022 йилда қўшилган. У жамоа таркибида 134 ўйин ўтказиб, 34 та гол урган ва 15 марта голли пас билан шерикларига ёрдам берган.

Фикрлар