“Тоттенхэм” немисларни енгди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англиянинг “Тоттенхэм Хотспур” ва Германиянинг “Хоффенхайм” жамоалари ўртасидаги назорат учрашуви якунланди.

Ўйин Лондон шаҳридаги “Тоттенхэм Хотспур” стадионида бўлиб ўтди. Мезбонлар германияликлар дарвозасига жавобсиз учта тўп киритди.

“Тоттенхэм Хотспур” – “Хоффенхайм”  3:0

Голлар:
1:0 — Ришарлисон, 35-дақиқа
2:0 — Мур, 59-дақиқа
3:0 — Мур, 79-дақиқа

“Тоттенхэм”нинг бразилиялик ҳужумчиси Ришарлисон 35-дақиқада ҳисобни очди. 59-дақиқада форвард Майки Мур Англия жамоасининг устунлигини икки баравар оширди. 79-дақиқада Мур дублни расмийлаштирди.

“Тоттенхэм” 2025/2026 йилги мавсумни Англия Премьер-лигасида 38 та ўйинда 41 очко билан 17-ўринда якунлади. АПЛ чемпиони 85 очко билан Лондоннинг “Арсенал” жамоаси бўлди.

Ўтган мавсумда Германия чемпионатида “Хоффенхайм” 34 та ўйинда 61 очко тўплаб, бешинчи ўринни эгаллади. Бундеслига ғолиби эса 89 очко билан “Бавария” бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!