Трамполин: Самирбек Усмонов ва Амиран Бабаян ҳам финалда
Ads

Осиё ўйинларининг бугунги кунги беллашувлари доирасидан ўрин олган эркаклар ўртасидаги трамполин баҳсларининг саралаш босқичи ўз якунига етди.

Ушбу баҳларда ҳамюртларимиз Самирбек Усмонов ва Амиран Бабаянлар ҳам иштирок этиб, финал йўлланмасини қўлга киритишди. 

Қайд этиш лозим, олдинроқ аёллар баҳсида Фарангиз Рўзиева ҳам медаллар учун курашни давом эттириши маълум бўлганди.