Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Трент Александер-Арнольдни ортга қайтаришмайди

У энди керакмас

«Ливерпуль» тарбияланувчисини ортга қайтаришни режалаштирмаяпти. 

«Реал» жамоасида ҳимоя чизиғида тўп сураётган Трент Александр-Арнольд яқин вақтларда «Ливерпуль»га қайтмайди. 

Бу ҳақда Football Insider нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, оммавий ахборот воситаларида тарқалаётган турли миш-мишларга қарамай, «Ливерпуль» раҳбарияти ўз тарбияланувчисини қайта сотиб олиш вариантини кўриб чиқмаяпти. Жамоа бу трансферни ҳозир ҳам, яқин келажакда ҳам кун тартибига қўймаган.

Клуб раҳбариятининг фикрича, Александр-Арнольдни ортга қайтариш қарори мухлислар томонидан икки хил қабул қилиниши, ҳатто салбий муносабатга сабаб бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Трент Александр-Арнольд 2025 йилгача «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилган. Шундан сўнг у 10 миллион евро эвазига «Реал» сафига қўшилган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ