Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Трент Премьер-лигадан чорловларга муносибат билдирди

"Реал" юлдузи талаш бўляпти

Мадриднинг «Реал» жамоасида тўп сураётган ўнг қанот ҳимоячиси Трент Александер-Арнольд яқин вақтларда Англияга қайтишни режалаштираётгани йўқ.

Англия терма жамоаси аъзоси ҳозирча «Қироллик клуби»нинг асосий таркибида мунтазам майдонга тушмаяпти. Шу боис январ ойидаги трансфер ойнаси яқинлашар экан, оммавий ахборот воситалари унинг яна Ватанга йўл олиши мумкинлиги ҳақида ёзмоқда. Marca нашри маълумотларига кўра, Премьер-лигага мансуб бир қатор клублар собиқ «Ливерпуль» юлдузини ўз сафига қўшиб олишга қизиқмоқда. Бироқ футболчининг ўзи ҳозирча жамоани тарк этиш ниятида эмас – у Мадридда қолиб, Жозе Моуриньога ўз салоҳиятини исботлашни истамоқда.

Александер-Арнольд 2025 йил ёзида «Реал» таркибига қўшилган. Transfermarkt портали тахминларига кўра, 28 ёшли футболчининг бозор қиймати 60 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ