Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

ЦСКА Файзуллаевга омад тилади!

"Қуёшли Ўзбекистондан салом!"

Ўзбекистон Миллий терма жамоасини бугун ЖЧ-2026 саралаши иккинчи босқичи доирасида "Бунёдкор" стадионида ўйин кутиб турибди. 

Вакилларимиз 5-турдан ўрин олган баҳсда Туркманистон терма жамоасига қарши майдонга чиқади. Мазкур беллашув Тошкент вақти билан 19:00да старт олади. 

Мазкур беллашув аввалидан Россиянинг ЦСКА клуби Аббосбек Файзуллаевга омади тилади. Футболчимиз ўтган йилнинг ёзидан буён "армиячилар" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда: 

"Қуёшли Ўзбекистондан салом. Бугун Файзуллаев ва унинг жамоадошлари Жаҳон чемпионати саралаш турнирида бешинчи учрашувни ўтказади. Рақиб - Туркманистон терма жамоаси", - дейилади клубнинг телеграм каналида. 


Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ