Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Туркияда ҳам Леаунинг пўстагини қоқишмоқда

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Олаётган пулини оқламаяпти

Португалиялик ҳужумчи Рафаэл Леау Туркия чемпионатига йўл олгани ҳақида хабар тарқалганида, ундан катта умидлар кутилган эди. Бироқ ҳозирча бу умидлар ўзини оқламади: у тўртта учрашувда майдонга тушди, аммо ўйини билан на мухлислар, на мутахассисларни ҳайратга сола олди.

Мутахассислар фикрича, Леаунинг ҳаракатларида «Милан»да унга бўлган ишончнинг сўнишга сабаб бўлган асосий муаммо – ғалабага бўлган ирода ва майдондаги қайрат етишмаслиги ҳали ҳам кўзга ташланмоқда. Энди уни танқид қилаётганлар сафига турк оммавий ахборот воситалари ҳам қўшилди.

«Леау ўйинга бўлган ҳавас йўқлигининг тимсолига айланди. У ҳафтасига деярли 290 минг евро маош олади, бундай маош эвазига шундай ўйин кўрсатиши мутлақо қабул қилиб бўлмайди. «Галатасарай» — буюк клуб, аммо Леау бу ерга дам олиш учун келгандек таассурот қолдирмоқда», — деб ёзди журналист Майкл Лахуд.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча «Галатасарай» чемпионат доирасида «Трабзонспор»га йирик ҳисоб — 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ