Туркияда "Салоҳ тоши" пайдо бўлди
«Трабзонспор» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ саёҳати пайтида ўтирган оддий тош Туркиянинг Трабзон шаҳрида янги сайёҳлик нуқтасига айланди. Goal нашри ёзишича, мухлислар ва сайёҳлар айнан шу жойга келиб, мисрлик футболчи каби суратга тушиш учун навбатга туришмоқда.
Ҳаммаси Салах шимолий-шарқий Туркияда жойлашган Кюрдере платосидан суратларини ижтимоий тармоқларда эълон қилганидан сўнг бошланди. Кадрларда футболчи платодаги тошлардан бирида ўтиргани акс этган. Суратлар қисқа фурсат ичида тармоқларда кенг тарқалди ва шундан кейин мухлислар ҳамда сайёҳлар айнан ўша тошни излаб бу ҳудудга оқиб кела бошлади.
Маҳаллий аҳоли тошга «Салахташи» деб ном берди, бу турк тилидан «Салоҳ тоши» деб таржима қилинади. Туркиядаги интернет платформалари бу жойга бориш йўналишини кўрсатувчи видеоларни эълон қила бошлади, тош ёнида эса махсус кўрсаткич ўрнатилди.
Бу ҳолат «Трабзонспор» – «Галатасарой» учрашуви (4:0) ортидан содир бўлди. Ушбу баҳсда Мохамед Салах учта гол урди ва яна бир голга ҳал қилувчи пас берди.

Фикрлар