Тухел: «Кейн — Англия терма жамоасининг етакчиси»
Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухел жамоа ҳужумчиси Гарри Кейн ҳақида фикр билдирди.
«Ҳар бир ўйин олдидан Кейн ҳақида гапирамиз, чунки у учрашувлар тақдирини ҳал қилади. У бизнинг етакчимиз, сардоримиз. Ҳозир у бутун фаолиятидаги энг яхши спорт формасида. У жамоавий ўйинчи, бироқ исталган дақиқада масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёр. Бундай сардорга эга бўлиш ва бундай футболчини машқ қилдириш катта шараф», — дея Тухел сўзларини келтиради Sky Sport мухбири Керри Хау.
Жаҳон чемпионати–2026 мусобақасида Кейн Англия терма жамоасининг барча беш учрашувида майдонга тушди, олти гол урди ва бир голли узатма муаллифи бўлди.
Чорак финалда инглизлар Норвегия терма жамоасига қарши майдонга тушишади.

Фикрлар