Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Тухель шогирдларининг ўйинини қандай баҳолади?

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

Терма жамоа мағлубиятдан кейин зафар қучди

Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель УЕФА Миллатлар лигасида Чехияга қарши ўйиндан (2:0) кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Англия терма жамоаси сафарда ўтган беллашувда Энтони Гордон ва Ҳарри Кейн урган голлар ҳисобига ғалаба қозонди. Гордон 47-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Кейн 69-дақиқада устунликни мустаҳкамлади. 25-дақиқада Чехия таркибида Павел Шульц майдондан четлатилиб, мезбонлар бир ўйинчи кам бўлиб қолишди.

«Ўйинга жуда профессионал ёндашдик, иккинчи бўлимда эса ўйин суръатини янада ошира олдик. Бу – муносиб ғалаба. Рақибнинг эрта олинган қизил карточкаси томошабопликка унчалик фойда бермади, лекин биз ўз услубимизда ўйнашда давом этдик ва ишни ғалаба билан якунладик – энг муҳими шу», – дея таъкидлади Тухель ITV телеканалига берган интервьюсида.

3 октябрь куни Англия терма жамоаси сафарда Хорватияга қарши майдонга тушади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ