Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Тухель: "Терма жамоада иш бошлашдан хурсандман"

Jahongir Inomjonov
Изоҳлар: 0

Мураббий иш бошлашни кутмоқда

Германиялик мураббий Томас Тухель Англия терма жамоаси бош мураббийи лавозимидаги режалари ҳақида гапирди.

- Ўйинларни жонли тарзда кузатиш, сўнгра ўйинчилар билан алоқага чиқиш, муҳит яратиш ҳамда у ерда ишлайдиган ва бир мақсад йўлида меҳнат қилаётган барча одамлар билан танишиш ниятидаман. Шу сабабли, январда ишга киришишдан жуда ҳам хурсандман. Авлиё Георгий боғига тез-тез ташриф буюришни режалаштирганман. Сабаби, бу бизнинг уйимиз, асосий базамиз. Шунинг учун мен у ерда кўп бўламан. Акс ҳолда, биз биргаликда ўтказадиган 18 ёки 20 ой давомида керакли муҳитни ярата олмаймиз, - деди мутахассис.


Маълумот учун, Тухель 2025 йил 1 январдан бошлаб Англия терма жамоаси бош мураббийи вазифасини расман бажаришга киришади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ