U-17 ЖЧ. Бугун икки финалчининг номи аниқланади!
Хабарингиз бор, ўсмирлар ўртасида ўтаётган Жаҳон чемпионати ҳам якунланиб бормоқда. Бугун эса ярим финал босқичидаги 2 учрашув бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Дастлаб, плей-офф босқичида Ўзбекистон терма жамоасини мағлуб этган Италия Австрия билан куч синашади. Тўқнашув 18:30’да бошланади.
21:00’да эса Бразилия ҳамда Португалиянинг ўсмирлар терма жамоаси ўзаро куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, финал ҳамда 3-ўрин учун бўладиган баҳслар 27 ноябрь куни ўтказилади.



Фикрлар