У Александр Усикка тан берди!

Chery Tigo 7 PRO

Оғир вазн тоифасидаги боксчи Жо Жойс яқинда бўлиб ўтган Тайсон Фьюри ва Александр Усик ўртасидаги жанг ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Жойс Boxing Social билан суҳбатда баҳснинг шиддати ва унинг ҳал қилувчи дақиқаларини эслаб ўтди:

"Усикни табриклайман, яхши жанг бўлди. Менимча, Фьюри ғалабага  яқин эди, аммо 9 раунддаги воқеалик Фюрининг мағлубиятида ҳал қилувчи рол ўйнади" - деди Жо.

Усикнинг карьераси ҳақида гапирар экан, Жойс катта ҳайрат билдирди ва Усикнинг ҳаваскор ва профессионал сифатидаги тажрибасини тилга олди:

 "Усикка қойил қолмасликнинг иложи йўқ. У нималарга эришганига қаранг", – деди Жойс.

Шунингдек, Жойс(16-2, 15 KO) июль ойига мўлжалланган Дерек Чисора(34-13, 23 KO)   билан бўлажак жанг режалари ҳақида гапирди. У ҳазил аралаш "Ғалабани машҳур сальто билан нишонлайман", деб айтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!