У Марадонани ҳам, Пелени ҳам ортда қолдирди!

Кеча "Интер Майами" МЛС Лига кубогини қўлга киритди. Жамоа сардори Лионель Месси учун бу профессионал фаолиятидаги 44-соврин бўлди ва у бразилиялик собиқ жамоадоши Дани Алвесни ортда қолдириб, тарихдаги энг кўп соврин ютган футболчига айланди. Машҳур футбол агенти Дмитрий Селюк ушбу воқеага изоҳ берди.

“Мессининг МЛСга келиши унга қизиқишни оширди. У барча даврларнинг энг яхши футболчиси. Лео Пелени ҳам, Марадонани ҳам мағлуб этди. У унвон ва совринлар йиғаётганидан хурсандман.

Бекхэм "Барселона"нинг собиқ футболчиларини "Интер Майами"га таклиф қилди ва улар ҳамма жабҳада ғалаба қозонишди. Шундай футболчилар келиши туфайли АҚШда футболга қизиқиш ортади. Мамлакатда кўпчилик спортни яхши кўради. Бундай футболчиларнинг трансферлари МЛСга катта туртки беради.

Аргентиналик футболчига келсак, шуни қўшимча қиламанки, Месси қаерга келмасин, барча жамоалар ундан даромад олишади, худди у каби. "Интер"га ўтиш - бу Бекхэмнинг омадли юриши бўлди, у яхши иш қилди", - деди Селюк.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!