Уайт Тони Фергюсонга рақиб топди
UFC президенти Дана Уайт Тони Фергюсоннинг "UFC 254" доирасида Дастин Порьега қарши жангни сақлаб қолиш ҳақидаги мурожаатига жавоб берди.
Аввалроқ, Фергюсон гонорар камлиги туфайли, жанг қилишдан бош тортган Дастин Порьенинг пулларини тўлаб беришни сўраганди.
"Фергюсон-Порье жанги ҳақида гапиришга энди ҳожат йўқ. Мен аллақачон бошқа рақиб топишимни айтганман.
Тони ҳали бу жангни қабул қилмаган, аммо қабул қилади. У рад этади, деб ўйламайман.
Менга Дастин ёқади, у ҳақида ортиқча ёмон гап айтмайман. У яхши йигит. Балки, у Аби-Дабида жанг қилишни хоҳламагандир ёки бошқа бирон сабаб бўлганми, билмайман. Шунчаки, у жанг қилишни истамади. Жангдан воз кечишнинг кўплаб усуллари мавжуд ва музокаралар улардан биридир. Айнан қандай сабабларга кўра, у жангни бекор қилганлигини фақат унинг ўзи билади," - деди Уайт.
Фикрлар