Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Учта клуб Ришарлисонни олмоқчи бўлди

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

Трансферлар нега ўхшамади?

«Тоттенхэм» ҳужумчиси Ришарлисон ёзги трансфер ойнасидан фойдаланиб, карьерасини давом эттириш учун бир неча вариантни кўриб чиққан.

Инсайдер Экрем Конур тарқатган маълумотларга кўра, 29 ёшли бразилиялик футболчига «Эвертон», «Трабзонспор» ва «Васко да Гама» клублари қизиқиш билдирган.

Шу билан бирга, Бразилия клуби билан олиб борилган музокаралар трансфер билан якунланмади. 

Таъкидланишича, келишув «Тоттенхэм» томонидан жорий этилган ижара битимлари бўйича чекловлар сабаб амалга ошмай қолган.

Ришарлисоннинг Лондон клуби билан шартномаси 2027 йил июн ойи охиригача амал қилади. Манбаларга кўра, ҳужумчининг трансфер қиймати тахминан 25 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ