УЕФА Украинани жазолади!

УЕФА Англия ва Италия терма жамоалари билан ўйинда мухлисларнинг хатти-ҳаракати учун Украинани жазолади.

Украина терма жамоаси 8 сентябрь куни Англияга (1:1), 12 сентябрь куни Италияга (1:2) қарши майдонга тушди. Ҳар икки ўйин ҳам Евро-2024 саралаши доирасида бўлиб ўтди.

Ушбу ўйинлар вақтида Украина терма жамоаси мухлислари ирқчиликни акс эттирувчи ҳаракатларни содир этганлиги сабабли УЕФА мамлакат футбол ассоциациясини 20 минг евро жаримага тортди. Бундан ташқари Украина терма жамоаси навбатдаги уй учрашувини қисман ёпиқ ҳолда ўтказиши белгиланди.

Ўйиндан олдин Украина футбол ассоциацияси стадионнинг қайси секторлари ёпилиши ҳақида УЕФАга хабар бериши керак. Уларнинг сиғими камида 5 минг ўриндиқ бўлиши шарт. Бундан ташқари, УЕФА Украина терма жамоаси иштирокидаги навбатдаги сафар ўйинига чипта сотишни тақиқлади.

Шунингдек, мухлислар трибунада пиротехника воситаларидан фойдалангани учун Украина футбол ассоциацияси 5 минг евро жаримага тортилди. Стадиондаги ўтиш жойларини тўсиб қўйгани учун ташкилотга яна 8 минг евро миқдорида жарима белгиланди.

Маълумот учун, Украина навбатдаги уй учрашувини 14 октябрь куни Шимолий Македония терма жамоасига қарши ўтказади. Жамоа 17 октябрь куни сафарда Мальтага қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Алим Ахмедов
21/09/2023 17:13
Умуман ёкотиш керак Россия сингари
Абдухаликов Мухаммад
22/09/2023 15:38
Украинани тулик четлатиш керак мусобакалардан