
"UFC 254". Тажрибали Волков Харрисни енгди
БААнинг Абу-Даби шаҳрида "UFC 254" турнири давом этмоқда.
Асосий кардда Александр Волков ва Уолт Харрис ўзаро жанг қилди. Волков томонидан берилган кетма-кет зарбалардан сўнг, ҳакам жангни тўхтатишга мажбур бўлди.
Шу тариқа, россияликнинг ғалабалари сони 32 тага етди.
Олдинда бизни яна 2 та муҳим жанг кутиб турибди. Роберт Уиттакер ва Жаред Канноньер қарама-қарши келса, марказий жангда Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи ўзаро чемпионлик учун баҳслашади.
Қизиқарли кечаётган мусобақанинг матнли трансляция ва видеоларини ушбу ҳавола орқали кузатиб боришингиз мумкин.
Фикрлар