UFC собиқ чемпиони Жозе Альдонинг навбатдаги рақиби маълум бўлди.

21 ноябрь куни "UFC 255" доирасида бразилияликка енгил вазн тоифасининг 15-рақамли жангчиси Марлон Вера рақиб бўлади.

Ушбу мусобақанинг марказий жангида Дейвесон Фигередо ва Алекс Перес ўзаро тўқнаш келади.

Вера "UFC 252" турнирида Шон О'Мэллини мағлуб этган бўлса, Альдо июнь ойида Петр Янга имкониятни бой берганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)