UFC афсонасининг навбатдаги рақиби маълум бўлди

  • 20 август, 2020, 10:18
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони, “Ўргимчак” номи билан машҳур бўлган бразилиялик  Aндерсон Сильва ўзининг навбатдаги жангини Юрая Холлга қарши ўтказади. ESPN хабарига кўра, жанг 31 октябрь куни бўлиб ўтади ва “Fight Night” серияли турнирининг асосий кардини очиб беради. Афсонага айланган бразилиялик сўнгги жангини 2019 йил 11 майда “UFC 237" турнири доирасида Жарред Каннонирга қарши ўтказиб, 1-раунднинг ўзидаёқ, техник нокаут эвазига мағлуб бўлганди.

Tecno

45 ёшли Сильва фаолияти мобайнида 34 та ғалаба ва 10 та мағлубият қайд этган. Ник Диас билан яна бир жанги эса бекор қилинганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!