UFC бонуслари оширилди!

  • 24.01.2026 23:46
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, аввал UFC ёрқин жанг ўтказган иштирокчиларга – "Fight of Night" ва "Performance of Night" бонуслари сифатида 50 минг доллар пул мукофотини берар эди.

Tecno

Баъзи хориж манбаларининг хабар беришича, энди бу сумма икки баробарга ўсган. Яъни бонуслар 100 минг доллар этиб белгиланди. 

Шунингдек, UFC муддатдан олдин ғалаба қозонган жангчиларга (агар улар "Fight of Night" ва "Performance of Night" бонусларини олмаган бўлса) 25 минг доллар мукофот пулини ваъда қилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон вақти билан 25 январь куни, тонгга яқин соат 03:00 да "UFC 324" турнири старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!