UFC. Чемпион вазнини ўзгартиради

UFC ўрта вазн тоифасининг чемпиони Исроил Адесанья яримоғир вазн тоифасининг чемпиони Ян Блаховичга қарши жанг қилиш учун ўз вазнини ўзгартирмоқчи.

"Уайт менга Адесанья билан учрашганлиги ҳақида айтиб ўтди. Сухбат давомида Адесанья яримоғир вазн тоифасига ўтиб, Блаховичга қарши жанг қилмоқчи эканлигини таъкидлаган", - деб хабар берди журналист Бретт Окамото.

Кейинчалик, Уайт матбуот анжуманида Адесанья вазнини ўзгартирмоқчи эканлигини тасдиқлади. UFC раҳбарининг сўзларига кўра, бунга Роберт Уиттакер билан кечган музокара сабаб бўлган.

"Уиттакер у билан жанг қилмоқчи эмаслигини айтди. Бу мен эшитган энг аҳмоқона қарорлардан бири бўлди", - деди Уайт.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар