UFC чемпиони ҳибсга олинди

  • 27.03.2020 12:23
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA

UFC нинг ярим оғир вазн тоифасидаги чемпиони Жон Жонс маст ҳолда автомобиль бошқаргани учун ҳибсга олинди.

Шунингдек, унинг ёнидан қурол топилган. Ваҳоланки, қурол сақлаш учун Жонсда рухсат бўлмаган.

Полицияга Альбукерке шаҳрида отишма ҳақида хабар келиб тушади. Воқеа жойига етиб келиб, улар машинани тинтув қилишганда қурол ва спиртли ичимлик топилган.

Маълумот учун, Жонс 2012 йилда ҳам маст ҳолатда автомобиль бошқаргани учун ҳибсга олинган эди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!