Асосий мазмунга ўтиш

MMA

UFC нинг нархи қанча?

Javohir Malikov
Изоҳлар: 0

Дана Уайт жавоб берди

UFC президенти Дана Уайт Шимолий Америка лигасининг қиймати тахминан 50 миллиард долларга тенг эканига ишонч билдирди.

"Мен бу бизнесни бошлаганимда, кўп одамлар ишонишмаган эди. Шунинг учун биз UFC ни 2 миллион долларга сотиб олдик. Агар "Лейкерс" 12,5 миллиард долларга сотилган бўлса, унда UFC 50 миллиард долларга баҳоланади", – деди Уайт YouTube даги "The Diary Of А CЕО" каналига берган интервьюсида .

Маълумот учун, Дана Уайт 2001 йил январь ойида UFC президенти бўлди, ўшанда у ака-ука Франк ва Лорензо Фертитталар билан UFC акциясини сотиб олганди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ