TIGGO 2 PRO

Австралиянинг Сидней шаҳрида бўлиб ўтган "UFC 312" турниридан сўнг промоушен рейтинги янгиланди.

Унга кўра, яқиндагина Исраэль Адесаньяни мағлуб этган Нассуриддин Имамов ўрта вазн тоифаси рейтингида Шон Стриклендни ортда қолдириб, 1-ўринга кўтарилди.

"UFC 312" мусобақасида чемпионлик камарини ҳимоя қилган Дрикус Дю Плесси P4P рейтингида Белал Муҳаммадни бир поғона пастга тушириб, 6-ўринни эгаллади. UFC нинг яна бир юлдузларидан бири Чарльз Оливейра эса мазкур рейтингда 14-ўринга чиқиб олди.

Эслатиб ўтамиз, "UFC Fight Night 251" турнири 15 февраль куни Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!