Укам, бу жамоада истеъдодингни хор қилма!

  • 07 Sep 11:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ футболчиси Ники Батт ҳозир жамоа шарафини ҳимоя қилаётган Маркус Рэшфордга муҳитни ўзгартиришни тавсия қилди.

Tecno

Кейинги мавсумларда ўйинида кескин пасайиш кузатилаётган англиялик ҳужумчи янги чемпионатда ҳам ўзини кўрсата олгани йўқ. Ники Батт 26 ёшли футболчи ўз истеъдодини барбод қилаётганидан хавотирда эканини билдирди.

- Мен унинг ўйини нега ўхшамаётганини билмайман. Бироқ буни кузатиш жуда ёқимсиз ҳолат. Маркусни 8-9 ёшидан, “Манчестер Юнайтед”даги дастлабки қадамларини ташлаганидан бери яхши биламан. Унга доим катта умидлар билан қаралган.

Гапим кимларгадир ғалати туюлиши мумкин, лекин Рэшфорд дунёнинг энг зўр футболчиларидан бири бўлиш учун етарли даражада иқтидорга эга.

Лекин кейинги пайтда “Манчестер Юнайтед”да ишлари юришмаяпти. Ҳамма унинг яна зўр ўйнашини кутяпти. Аммо муҳитни ва жамоани ўзгартирадиган вақт келган. У яна истеъдоди порлайдиган жамоа топиши керак, - деди Ники Батт.

Comments

You must be logged in to commet!