Улуғбек Бақоев: "Пенальти йўқ эди"
“Бухоро” – “Пахтакор” (0:1) учрашувилан кейин мезбонлар устози Улуғбек Бақоев фикрлари билан ўртоқлашди.
"Қизиқарли учрашув бўлди, ғалаба учун курашдик. Футболчиларга эътирозим йўқ. Гол уришга интилдик, аммо вазиятлардан фойдаланишда маҳорат етишмади. Ўйин охиридаги эпизодга келсак, дарвозамизга пенальти белгиланди. Нима учун пенальти белгилашди? Ўша ерда пенальти йўқ эди. Кўплаб ишқибозлар келишди, майдонда ҳамма тер тўкди. Барчасини ўша 11 метрли жарима зарбаси ҳал қилди. Лекин пенальти йўқ эди. Футболчиларга ва бизни қўллаб турган мухлисларимизга катта раҳмат айтаман.
Яна қайтараман: пенальти йўқ эди. Биринчидан, ўша вазиятда ўйинчи бошқа ўйинчи билан жуда яқин ҳолатда эди. Тўп қаерга теккани эса ҳатто кўринмаган. Камераларда ҳам бу ҳолат акс этмаган. Аммо ҳакам 11 метрли нуқтани кўрсатди. Ҳайронман, нима учун бундай қилди? Ахир ўша вазиятда тўп қўлга теккани умуман кўринмаганди.
Албатта, имкониятимиз ҳали бор. Аммо футболчиларимиз бу ўйинда роса меҳнат қилишганди. Бир ҳафта мобайнида ушбу учрашувга тайёрланишганди. Бироқ охирида ҳакам бир эпизод орқали ҳаммасини бузди", - деди Бақоев.
Фикрлар
Бу мавсум эса Бухоро Х Фузайловга нисбатан шу ишни килиб Суперлигадан Про Лига га дадил кадамлар билан йул олмокда.