Умарали Раҳмоналиевнинг трансфер нархи ошди
Озарбайжоннинг "Сабаҳ" клубида тўп тепаётган ўзбекистонлик футболчи Умарали Раҳмоналиевнинг трансфер баҳоси янгиланди.
Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг нархи 150 минг еврога оширилди ва ҳозирда 800 минг еврони ташкил этмоқда. Шунингдек, у жамоанинг етакчи футболчилари қаторидан жой олди ва кетма-кет учрашувларда асосий таркибда майдонга тушмоқда.
Маълумот учун, Раҳмоналиев жорий мавсумда чемпионат доирасида 14 та ўйинда иштирок этиб, 1 та гол ва 1 та ассист муаллифи бўлди. Унинг "Сабаҳ" клуби билан тузган шартномаси жорий йилнинг 31 декабрида ўз ниҳоясига етади.



Фикрлар