Уни "Челси"да кутишмоқда, аммо...

"Рома" ҳужумчиси Тэмми Абраҳам мавсумлар оралиғида жамоани тарк этмайди, деб хабар бермоқда La Gazzetta dello Sport.

Олдинроқ Британия ОАВлари «Челси» футболчини қайтариб олмоқчилиги ва ҳатто ҳужумчи учун 67 миллион евро таклиф қилгани ҳақида ёзишганди.

Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли англиялик футболчи “Рома”га 2021 йилнинг ёзида “Челси”дан кўчиб ўтган эди. Унинг “бўрилар” билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Абраҳам жорий мавсум жами 29 та ўйин ўтказиб, 15 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!