"Унинг қолишидан хурсандман"
Верстаппен Перез ва "Ред Булл" шартномани узайтиргани ҳақида ўз фикрларини айтди.
Амалдаги чемпионнинг сўзларига кўра, у Серхио билан бир жамоада бўлишни давом эттириш имкониятига эга бўлганидан хурсанд ва уни ажойиб жамоадош деб билади.
«Чеко жамоа билан 2026 йилгача шартнома имзолагани ажойиб янгилик. Сўнгги йилларда ўрнатган муваффақиятли ҳамкорликни давом эттириш имкониятига эга бўлганимдан мамнунман.
Ўтган йили биз рекорд мавсум ўтказдик, бизда жуда кучли жамоа бор ва бу муваффақиятни келажакда, жумладан, кейинги икки йилда ҳам мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз”, - деди Верстаппен.
Фикрлар