“US Open - 2020”: Бахтсизликнинг чеки борми?

АҚШ очиқ чемпионатининг эркаклар ўртасидаги финалида австриялик Доминик Тим германиялик Александр Зверевга қарши кортга чиқади.

Ярим финал босқичида Тим россиялик Даниил Медведевни 6:2, 7:6, 7:6, Зверев эса испаниялик Пабло Каррено-Бустани 3:6, 2:6, 6:3, 6:4, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Бўлажак учрашув Доминик Тим учун “Катта дубулға”даги тўртинчи финал бўлади. Ҳал қилувчи беллашув олдидан австриялик теннисчи ўз фикрини билдирди.

- Биз Саша билан ҳаётда дўст, кортда рақибмиз. Агар ғолиб чиқсам, бу мен учун биринчи “Катта дубулға” соврини бўлади. Ютқазсам, дарров машҳур теннисчи Энди Маррейга қўнғироқ қиламан, - деди Доминик Тим.

Гап шундаки, “Катта дубулға” турнирларининг уч карра ғолиби Энди Маррей ҳам бу мусобақаларда кетма-кет тўртта финални бой берган. Доминик Тим ҳозиргача “Ролан Гаррос” супертурнирида икки марта Рафаэль Надалга, Австралия очиқ чемпионатида бир марта Новак Жоковичга ютқазиб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!