Усик Чисорани мағлуб этди
Профессионал бокс бўйича катта мусобақа бўлиб ўтди.
Лондондаги "Wembley Arena"да бокс оқшоми бўлиб ўтди.
Кечанинг марказий жангида биринчи оғир вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Александр Усик (17-0, 13 КО) ва Дерек Чисора (32-9, 23 КО) қарама-қаршилиги бўлиб ўтди. Тўлиқ давом этган жангда ҳакамлар бир овоздан украиналик боксчининг ғалабасига қарор қабул қилишди (117-112, 115-113, 115-113).
Ушбу турнирда Ли Селби (28-3, 9 КО) ва Жоржу Камбососу (19-0, 10 КО) ўзаро тўқнаш келди ва очколар ҳисобига кўра, Селби зафар қучди (110-118, 115-113, 112-116).
Асосий жангларнинг яна бирида Томми Маккарти (17-2, 8 КО) 114-114, 116-112, 116-113 ҳисоби билан Билал Лаггун (25-2-2, 14 КО) устидан ғалаба қозониб, оғир вазн тоифасида Европа чемпионлигини қўлга киритди.


Изоҳлар (0)