“Валенсия”дан навбатдаги ғалаба

Баскетбол бўйича Европа лигасида навбатдаги тур баҳслари ўтказилди.

Унда  “ЦСКА Москва” (Россия) ва “Баскония” (Испания) учрашувида 93:86 ҳисоби қайд этилган бўлса, “Фенербахче Догуш”  (Турция) ўз паркетида “Олимпия Милан” (Италия)ни  89:70 ҳисобида таслим қилди.

Грецияда “Олимпиакос”  Испаниянинг “Валенсия Баскет” клубига қарши ўйин ўтказиб, 80:70 ҳисобида ғалаба қозонди. Испаниянинг яна бир жамоаси “Уникаха”  эса “Паласио де Депортес де Малага” спорт саройида “Маккаби FOX” (Исроил)ни 83:69 ҳисобида доғда қолдирди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!