Валентина Шевченко: "Ҳакамлар рақибамга ён босди"
Аёллар супер енгил вазнида(57.6кг) собиқ UFC чемпиони Валентина Шевченко ҳакамларнинг қароридан норози.
“Нега учинчи жанг ҳақида гапираётганимни биласизми? Бунга иккинчи жанг сабаб. Ҳамма кўрди, билди ва ҳакамларнинг хатосидан ҳайратда қолди. Агар мана шу хато бўлмаганида менинг ғалабамни кўрар эдингиз. Мен бу учун етарлича ҳаракат қилдим. Лекин рақибамга бешта ҳакамдан учтаси ён босди. Ўша жангдаги барча ҳаракатларим ва стратегиям самарали ишлаганди”, — дея Шевченконинг сўзларини келтирди ММА Fighting портали.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг сентабрида бўлиб ўтган жанг дуранг билан якунланган.
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!
Фикрлар