Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Вальверде : «У ҳар доим “Реал”да имкониятдан фойдаланади»

Федерико Вальверде «эль класико»да 5 та хатарли зарбани қайтарган Андрей Лунинни юқори баҳолади.

«Реал» таркибида тўп сураётган уруғвайлик ҳимоячи Федерико Вальверде каталониялик «Барселона»га қарши ўтган учрашувда дарвозабон Андрей Луниннинг ўйини ҳақида фикр билдирди. Мадридликлар меҳмон сифатида майдонга тушган «эль класико»да 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

«Унинг меҳнатини тўлиқ баҳолаш учун сўз топиш қийин. Лунин жуда кўп ўйинларда майдонга тушмайди, чунки жамоада Куртуа бор. Лекин у доим соядагидек тинмай меҳнат қилади, машғулотларда ўзини аямайди. Андрейга имконият берилганида эса у ҳар доим ундан максимал даражада фойдаланишга тайёр», – дея Вальверденинг сўзларини клуб матбуот хизмати келтиради.

Қайд этиш керакки, Лунин ушбу мавсумда «Реал» сафида илк бор расмий ўйинда майдонга тушди. Ушбу баҳсда украиналик дарвозабон бешта хатарли зарбани қайтаришга муваффақ бўлди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ