Ван Бастен: "Вини жон-жон деб йиқилди"
"Нидерландия" терма жамоаси ва "Милан" клуби афсонаси Марко ван Бастен кечаги учрашувда "Реал" фойдасига белгиланмаган пенальтига муносабат билдирди.
"Аслини олганда бу пенальти эмас эди. Албатта, контакт бор бўлиши мумкин, бироқ Винисиуснинг ўзи шу нарсани кутиб турган эди. Рақиб унга тегиниши билан жон-жон деб майдонга йиқилди. Унинг йиқилишига рақибнинг зарбаси ёки қўпол ўйини таъсир қилди деб ҳисоблаш аҳмоқлик эди", - деди собиқ футболчи.
Эслатиб ўтамиз, учрашувнинг 88-дақиқасида Вини рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди, бироқ бош ҳакам пенальти белгиламади.



Фикрлар