Ван Дейк "Ливерпуль"дан кетишига ишора қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Ливерпуль» жамоаси сардори Виржил ван Дейк ўзининг инглиз клубидаги фаолияти якунланиши мумкинлигини инкор этмади. 

Нидерландия терма жамоасининг 35 ёшли  ҳимоячиси «Энфилд»даги келажаги ҳақида жуда ҳиссий тарзда фикр билдирди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида тугайди.

«Ҳаммасини вақт ўтиши билан ўзингиз кўрасиз. Гўёки ҳаммаси эндигина бошлангандек, аммо кўз очиб юмгунча бу ҳикоя ҳам якун топади. Клубдан кетадиган куним келганда, ҳис-туйғуларимни ифодалаш жуда қийин бўлади. Бу ҳақиқатан ҳам ажойиб саёҳат бўлди», — деди Виржил ван Дейк.

«Ливерпуль» яқинлашиб келаётган Англия премьер-лигасидаги муҳим учрашувга — «Манчестер Сити»га қарши беллашувга тайёргарлик кўрмоқда. Ушбу ўйин 11 октябрь куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!