Варан "Реал"га қайтиши мумкин!

  • 23 декабря, 2023, 20:41
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Рафаэль Варан қишги трансферлар ойнасида "қизил иблислар" лагерини тарк этиши мумкин, дея хабар беради "AS" нашри.

Tecno

Манбага кўра, 30 ёшли футболчи "Реал"га қайтиш вариантини кўриб чиқишга тайёр. "Қироллик клуби" франциялик футболчини жароҳат олган Эдер Милитао ва Давид Алабага ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Бундан ташқари, Вараннинг хизматларига "Бавария" ҳам қизиқмоқда ва 120 миллион евро сарфлашга ҳам тайёр. Унинг "қизил иблислар" билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. "Transfermarkt" портали тажрибали ҳимоячини 25 миллион еврога баҳоламоқда. У аввал "Ланс" ва "Реал Мадрид" клубларида ўйнаган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию