Варди, жамоага қайт!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Шеффилд Уэнсдей” директорлар кенгаши раиси Дэвид Сторч “Лестер Сити” машҳур ҳужумчиси Жейми Вардини клубга қайтаришни истаётганини тан олди.

- Бир пайт келиб, мен бу воқеани айтиб бера оламан. Балки ҳозир бунинг учун энг муносиб вақт эмасдир. Аммо ҳа, Жейми –  биз клубимизда кўришни истайдиган футболчи.

Шундай дейлик, уни ўзимизда кўришдан жуда хурсанд бўлар эдик. Афсуски, клубнинг молиявий ҳолати туфайли бизда бунга тўсқинлик қиладиган чекловлар бор.

Жеймига мос келадиган таклиф бериш учун уларни қандай қилиб четлаб ўтиш мумкинлигини ўйлаб топишга ҳаракат қиляпмиз, - деди  Сторч.

Таъкидлаш жоизки, Жейми Варди “Шеффилд Уэнсдей” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 39 ёшли футболчи ўтган мавсумда Италиянинг “Кремонезе” жамоаси шарафини ҳимоя қилди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!