Василий Ломаченко рингга қайтмоқда

  • 14.08.2026 17:06
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Уч вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Василий Ломаченко (18-3, 12 КО) иккинчи ярим енгил вазн тоифасида WBO рейтингининг биринчи рақамли боксчиси Чарли Суарес(19-0, 11 КО)га қарши рингга кўтарилиши мумкин. Мазкур баҳсдаги ғалаба украиналикка ушбу вазнда WBO чемпиони Эмануэль Наваррете билан жанг учун йўл очади.

Суареснинг ўзи 2025 йил май ойида Наварретенинг кўзи устидаги жароҳати туфайли тўхтатилган баҳсдан сўнг Эмануэлга қарши реваншга интилмоқда. 

Ломаченко сўнгги жангини 2024 йилнинг май ойида ўтказган, ўшанда у ўн биринчи раундда кичик Жорж Камбосос устидан муддатидан олдин ғалаба қозониб, IBF чемпиони бўлганди. Суарес эса шу йилнинг июль ойида Мануэл Авилани биринчи раунддаёқ нокаутга учратди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!