Велоспорт. Осиё чемпионатида яна уч медаль қўлга киритдик

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳри мезбонлик қилаётган велотрек бўйича Осиё чемпионатида терма жамоамиз навбатдаги медалларини қўлга киритди.

Бу гал Владислав Троман, Янина Кускова ҳамда София Каримова шоҳсупага кўтарилишди.
Дастлаб ёшлар тоифасидаги баҳсларда омниум дастурида иштирок этган Троман 126 очко жамғариб, жамоамизга чемпионат доирасидаги учинчи бронза медалини тақдим қилди. Олтин медаль қозоғистонлик спортчига насиб этган бўлса, Малайзия терма жамоаси вакили шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилди.

Велотрек бўйича ОЧ,

Йигитлар (U20), омниум.

1. Илья Карабутов (Қозоғистон) – 138 очко

2. Моҳд Муҳаммад Хафик (Малайзия) – 133

3. Владислав Троман (Ўзбекистон) – 126

Шунингдек, ушбу мусобақада делегациямизнинг дастлабки медалига муаллифлик қилган Янина Кускова бу сафар ҳам яна бир бронза медалига эга чиқди. Спортчимиз аёллар ўртасида очколар бўйича гуруҳ пойгаси машқида Япония ва Корея Республикаси вакилаларидан кейин учинчи натижани қайд этди.

Велотрек бўйича ОЧ,

Очколар бўйича гуруҳ пойгаси, аёллар

1. Учино Тсуяка (Япония) – 63 очко

2. Канг Хюнкюнг (Корея Республикаси) – 43

3. Янина Кускова (Ўзбекистон) – 28 очко.

Қолаверса, София Каримова ҳам мазкур қитъа биринчилигида яна бир медални ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Кеча ёшлар ўртасида очколар бўйича гуруҳ пойгаси дастурида бронза медалига сазовор бўлган Каримова бу гал скретч йўналишида муваффақиятли қатнашди.

Велотрек бўйича ОЧ,

Скретч, қизлар (U20)

1. Нье Си Хуи (Малайзия)

2. Икеда Мизуки (Япония)

3. София Каримова (Ўзбекистон)

Шу тариқа, терма жамоамизнинг мазкур мусобақада қўлга киритган медаллари 5 та бронзани ташкил қилмоқда.

МОҚ матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!